«Металлург» – «Қўқон 1912» учрашуви Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади

Мазкур учрашув иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади.

Қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун, 16 март 2018 йил санасида Бекобод шаҳрида соат 18:00 дан эътиборан мамлакат миллий чемпионатининг Суперлигаси 3-тури ўйинларига старт берилади. Турнинг дастлабки учрашувида “Металлург” ўз майдонида ўзбек футболи Ватани ҳисобланмиш – Қўқон шаҳрининг “Қўқон 1912”  жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Водийликлар дастлабки икки учрашувни сафарда ўтказиб, “Бухоро”га имкониятни бой берди, Навоийда эса “Қизилқум”ни мағлубиятга учратди. Жамоа 3 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Металлург” эса ўз уйида ва сафарда биттадан ўйин ўтказди ва ҳар иккаласида рақиблари билан очколарни бўлишиб олди. Шу ўринда бу йилги баҳсларда кучсиз рақибларнинг йўқлигини айтиш баробарида “Металлург” дастлабки икки учрашувни ниҳоятда кучли ва ўзига хос жамоалар билан ўтказганлигини таъкидламоқчимиз. Айниқса амалдаги чемпион ва Ўзбекистон кубоги соҳиби, Осиё чемпионлари лигаси мусобақаси иштирокчиси “Локомотив” билан пойтахтдаги дуранг “Металлург” учун ғалабага тенгдир. Футболчиларимиз ва мураббийларимиз бу билан чекланиб қолишмайди, асло. “Металлург” бугун ҳам ғалабага бел боғлаган. Бу йўлда эса Сиз азизларнинг ҳам ўз ўрнингиз бор. ўйинга келинг! Секторларимизни тўлдиринг! Жамоамизнинг 12-ўйинчиси бўлинг! “Металлург” стадионида 14-15-секторлар оилавий секторлар эканлигини яхши биласиз. Демак, оилавий келинг, фарзандларингиз, яқинларингиз, танишларингиз билан келиб, севимли жамоангизни қўллаб қувватланг! Дўстлар билан, “Металлург” билан дийдорлашинг! Сизнинг ташрифингиз, қўллаб-қувватлашингиз эса жамоамизга куч бўлади. Ғалабаларга, муваффақяитларга Сиз азизлар билан биргаликда эришамиз! Демак, бугун соат 18:00 да “Металлург” стадионида кўришамиз.

Суперлига, 3-тур, 16 март 2018 йил.

“Металлург” – “Қўқон-1912”, Бекобод шаҳри, “Металлург” стадиони. Соат 18:00.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Б.Юлчараев (Гулистон).

Назоратчи – И.Нехочин (Наманган).

Комиссар – Роман Черников.

Ёшлар – 2:0.

Манба: www.uff.uz

Leave a Reply