АГМКга қарши учрашувга ҳозирликни давом эттираётган «Пахтакор» ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев бўлажак ўйин хусусида фикрларини билдирди.
– Якшанба кунги беллашувга жуда яхши тайёргарлик кўряпмиз. Барча футболчилар машғулотларда бор кучи билан ишлашга интилмоқда.
Аввалги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интиламиз. Умид қиламанки, мухлисларга чиройли ғалаба тақдим эта оламиз. Жамоа шунинг учун бор имконияти билан ишламоқда.
АГМК таркиби яхши шаклланган. Улар исталган жамоага қарши жиддий қаршилик кўрсатиб, ижобий натижага эришишлари мумкин.
Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз. Лекин олдимизга қўйилган мақсад – ғалаба сари боримизни ишга соламиз. Бу сафар ишқибозларимизга хурсандчилик туҳфа этиш ниятидамиз.
Манба: www.pakhtakor.uz