Бугун Бухоро ва Бекобод шаҳарларида Ёшлар лигасининг 3-тур ўйинларига старт берилди. Ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилган “Бухоро” рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Иккинчи ўйинда “Металлург” “Қўқон-1912”ни қабул қилди ва мазкур учрашувда ҳам мезбонлар ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда Тошқўзиев ав Сатторов томонидан киритилган голлар эвазига бекободликлар уч очкони қўлга киритишди.
3-тур
“БУХОРО” – “СЎҒДИЁНА” – 3:1 (1:1).
15 март. Бухоро шаҳри. “Умид” ўйингоҳи. 534 томошабин.
Ҳакамлар: Комилжон Расулов (Қарши), Бобир Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро).
Голлар: Эргаш Исмоилов (43), Мирфайз Муҳитдинов (51-пен.), Бехруз Зайнитдинов (81) – Сирож Мелиев (45+1).
Амалга оширилмаган пенальти: Сирож Мелиев (45+1, “Сўғдиёна”).
Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Бозоров (48) – Дониёр Одилов (69), Руслан Мелзиддинов (84).
Назоратчи – Арслон Хотамов (Тошкент).
“МЕТАЛЛУРГ” – “ҚЎҚОН-1912” – 2:0 (2:0).
15 март. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 212 томошабин.
Ҳакамлар: Бахтиёр Юлчараев (Гулистон), Илҳом Абдулақов (Тошкент вил.), Ҳусниддин Ўролов (Тошкент вил.).
Голлар: Аброр Тошқўзиев (38), Худойшукур Сатторов (45+2).
Огоҳлантиришлар: Муҳаммаджон Султонов (28), Сарвар Сатторов (55), Ҳусниддин Салайдинов (80), Маҳмуджон Норқўзиев (80), Жамшид Юсупов (81) – Савелий Абрамов (25), Ислом Абдуллаев (28), Достонбек Мелиқўзиев (73), Иброҳим Усмонов (89).
Назоратчи – Игорь Нехочин (Наманган).
Манба: pfl.uz