«Локомотив» – «Ал-Дуҳаил» учрашувига кириш бепул бўлади

«Локомотив» – «Ал-Дуҳаил» учрашувига кириш бепул бўлади…

Эртага,  12 март куни «Локомотив» ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Қатарнинг «Ал Дуҳаил» жамоасига қарши баҳс юритади.

«Локомотив» ПФК мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.  Ўйин куни стадион ҳудудида клуб расмий дўкони фаолият кўрсатади.  Қолаверса,  футбол ишқибозлари «Локомотив» – «Ал Дуҳаил» учрашувига бепул тарзда кириш имконига эга бўлишади.  Билетлар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади, дея хабар қилмоқда клуб расмий сайти.

Таъкидланишича, биринчидан саккизинчи секторгача кириш чипталари текин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз,  «Локомотив» – «Ал Дуҳаил» баҳси эртага соат 17: 00да «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.lokomotiv.uz

Leave a Reply