2-тур статистикаси

8, 9 ва 10 март кунлари мамлакатимизнинг олти шаҳрида миллий чемпионат Суперлигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур турда икки тур якунига кўра стадионга мухлислар ташрифи бўйича “Бунёдкор” стадиони пешқадамликка кўтарилиб олди – “Пахтакор”га қарши учрашувни 20168 нафар томошабин бевосита стадионнинг ўзида кузатишди. Олти учрашувнинг иккитасида дарвозалар томон пенальти белгиланди – Навоийда майдон эгаларига қарши кечган учрашувда қўқонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди, тўпларнинг бирини Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан киритган бўлса, “Бунёдкор” – “Пахтакор” ўйинининг сўнгги даққиқаларида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган ўн бир метрлик жарима тўпини тепишда Жасур Ҳакимов хатога йўл қўйди. “Локомотив” – “Металлург” учрашувида саккиз нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилди…

Қуйида 2-турнинг умумий статистикаси билан танишинг:

Жами мухлислар сони – 57 876

Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Бунёдкор” – “Пахтакор” – 20168.

Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Локомотив” – “Металлург” – 3188.

Сариқ карточкалар сони – 23та

Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Локомотив” – “Металлург” – 8та.

Қизил карточка – 3та

Киритилган жами голлар – 12та.

Энг кўп гол киритилган учрашув – “Насаф” – “Бухоро”-  1:3

Пенальтилар – 2та (1таси амалга оширилмади).

Манба:pfl.uz

Leave a Reply