Бугун футбол. «Насаф» – «Бухоро»

Бугун “Марказий” стадионимизда катта футбол. “Насаф” ўз майдонида бу йилги Суперлиганинг илк учрашувини ўтказади. Футбол ишқибозлари бугун қўшнилар дербисига гувоҳи бўлишади.

Учрашув бошланишидан олдин бир гуруҳ таниқли санъаткорлар ижросида концерт ва миллий чемпионатимизнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 2-тур

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

09.03.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Исхах Иброҳимов (Нукус).

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

Учрашув комиссари: Роман Черников.

Ён қўшнилар, “Насаф” ҳамда “Бухоро” жамоалари миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 40 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 21 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 69-39.

Миллий чемпионатимиз доирасидаги Қаршида бўлган 20 учрашувнинг 14тасида “Насаф” ғалабага эришган. Қолган 6 учрашувда муросага келинган. “Бухоро” ҳозиргача Қаршида “Насаф”ни мағлубиятга учрата олмаган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган, тўплар нисбати 49-9 ташкил этмоқда, устунлик жамоамиз томонида.

Жамоамиз Қаршида ўтказилган учрашувларда “Бухоро”ни етти марта 3:0 ҳисобида ва бир марта 4:2, 3:1 ҳисобларида мағлубиятга учратган. Мазкур жамоалар Қаршидаги учрашувларда уч март майдонни голсиз тарк этишган.

“Насаф” – “Бухоро” учрашуви бугун “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Соат 17:00дан бошлаб, бир гуруҳ таниқли санъаткорлар концерт дастурини намойиш қилишади.

Чипталар сотуви давом этмоқда.

“Марказий”га марҳамат қилинг!

Манба: www.fcnasaf.uz

Leave a Reply