ОЧЛ: “Насаф” “Ал Саад”ни мағлуб этди

ОЧЛ учинчи турида Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ал Саад» клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб устунликни қўлга олган «Насаф» гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратганига қарамай, биринчи таймда рақиб дарвозасига гол ура олмади. Иккинчи таймда ҳам устунликни ушлаб турган «Насаф», учрашувнинг 62-дақиқасида ҳисобни очди. Азиз Ғаниев пенальтидан унумли фойдаланиб ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида рақибига нисбатан анча фаол ўйнаган «Насаф» якунда кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 6тага етказиб, турнир жадвалидаги ўрнини анча яхшилаб олди.

ОЧЛ, 3-тур.

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Садд” (Қатар) – 1:0

Гол: А. Ғаниев (62, пенальти)

Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония)

Тўртинчи ҳакам: Алибек Сапаев (Туркманистон)

Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)

Комиссар: Лее Санг Вон (Жанубий Корея)

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 14.Шароф Муҳитдинов, 21.Жаҳонгир Алиев, 30.Худоёрхон Сагдуллаев.

“Ал Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигуел, 3.Ёсир Абубакр Исо, 5. Ҳамроун Жугуртҳа, 11.Бағдод Баунеджах, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдукарим Ҳасан (с),

16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил, 96.Акрам Афиф.

Захира: 22.Мешал Баршам, 4.Ахмад Бадир, 7.Мусаб Хидир, 8.Али Асад, 10.Ҳасан Алҳайдус, 17.Ҳасан Ахмад,  99.Али Фрейдон.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply