Жорий йил 8 март куни соат 20:00 да Суперлига 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўртасидаги учрашув “Қўқон-1912” стадионида ўтказилиши кўзда тутилган эди.
Янги мавсум олдидан “Қўқон-1912” стадиони Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг амалий кўмаги билан тўлиқ таъмирланди. Лекин стадион майдонининг чимлари февраль ойида об-ҳавонинг совуқ келганлиги сабабли етарли даражада ўсиб етилмади.
Шу сабабдан «Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига мазкур учрашувни “Қизилқум” футбол клубининг стадионида ўтказилишига рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди. ПФЛ ушбу мурожаатни қондирди ва 2-тур доирасидаги учрашув Навоий шаҳрига кўчирилди.
Манба: pfl.uz