“ШЎРТАН-ЛЕДИ” ҚИЗЛАРИ ҚИСҚА ТАЪТИЛГА ЧИҚИШДИ

Аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида иштирок этувчи ғузорлик қизлар янги мавсумга анчадан буён қизғин ва жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар “Шўртан” ПФКнинг Қаршидаги қароргоҳида давом этмоқда. Бугун футболчи қизларимиз тиббий кўрикдан ўтишди. Мураббийлар гуруҳининг қарори билан жамоа аъзоларига 5-10 март кунлари қисқа муддатли дам берилади. Шундан сўнг, “Шўртан-Леди” футболчилари учун тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичи бошланади.

Шанба куни эса Одил Аҳмедов шогирдлари Қаршидаги “Геолог” стадионида “Севинч-2” жамоаси билан синов-назорат учрашувини ўтказишди. Унда қизларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни Илвина Аблякимова (32) ва Шаҳзода Жамолова (54) киритишди.

Мазкур учрашувда “Шўртан-Леди” жамоаси майдонда қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Сарвиноз Эргашева, Юлдуз Шодиева, Мухлиса Мирзаёрова, Сайёра Нурматова, Фазилат Баҳромова, Илвина Аблякимова, Шаҳзода Жамолова, Сарвиноз Назарова, Зебо Жўраева, Бахтишода Тўхтаева.

Захирадагилар: Наргиза Маҳмудова, Улдона Тўхтаева, Динара Садақулова, Шаҳзода Фозилова.

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги бу йилги чемпионат учрашувлари 1 апрель санасида бошланади. Шу куни “Шўртан-Леди” жамоаси пойтахтнинг “Бунёдкор” футболчи қизларини қабул қилади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply