“Пахтакор” Суперлиганинг ўз майдонидаги дастлабки ўйинини ўтказди ва ғалаба қозонди. “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда майдон эгалари Шерзод Аъзамов ҳамда Исмоил Гонсалвешнинг голлари эвазига ютуққа эришди.
Мавсумнинг илк ўйини бўлгани учун очилиш маросими байрамона ташкиллаштирилди. Ўйин олдидан хонандаларнинг ёқимли куй-қўшиқлари, танаффус пайтида ижтимоий акция ўйинлари ўйинлари ўтказилди. Кеча Фарғонада бўлгани каби “Пахтакор” стадионида ҳам тўпни рамзий маънода ўйинга киритиш учун ўзбек футболининг фахрийси Биродар Абдураимов таклиф этилди…
“Пахтакор” – “Сўғдиёна” – 2:0 (0:0).
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), А.Нажафалиев (Тошкент).
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра (Жасурбек Яхшибоев, 86), Жалолиддин Машарипов (Достон Иброҳимов, 90), Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров (Дилшод Раҳматуллаев, 46), Исмоил Гонсалвеш.
«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Тоҳир Шамситдинов (Сардор Қулматов, 58), Дилмурод Каримов, Жаҳонгир Абдумўминов, Алишер Зиёвуддинов, Дониёр Ҳасанов (Иқбол Маликжонов, 66), Сардор Азимов, Азамат Исроилов (Иззатилла Абдуллаев, 81), Шоҳруз Норхонов.
Голлар: Ш.Аъзамов (50), И.Гонсалвеш (81-пен.).
Огоҳлантиришлар: М.Симич (43), Р.Гриффитс (78) – Д.Ҳасанов (57).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар: Ш.Ражабов.
Ёшлар – 3:1 (Ҳ.Алижонов, 27, Б.Ғанижонов, 29, Эркинов, 64 – Ж.Ўринов, 42)
Манба: pfl.uz