“Локомотив” бугун Суперлига-2018 мавсуми 1-тури доирасида сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу икки клуб шу вақтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 26та учрашувда ўзаро тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар”, 7тасида навоийликлар ғалаба нашидасини суришган. 4та матч эса дуранг билан якунланган.
“Локомотив” ушбу рақиб дарвозасини 38 марта ишғол этган ва ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборган. “Локомотив”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 ҳисобида тугаган.
Бевосита “Қизилқум” майдонида кечган ўйинлар сони эса 13тани ташкил этмоқда. Шулардан 5тасида “Локомотив”, яна 5тасида “Қизилқум” зафар қучган. 3та ўйин эса дуранг натижасида ниҳоясига етган.
Манба: lokomotiv.uz