Суперлига: Амалдаги чемпион Навоийда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Навоийда Суперлига-2018нинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. Кучли ёмғир ёғишига қарамай деярли стадионни тўлдириб ўтирган томошабинлар қизиқарли, муросасиз учрашувнинг гувоҳига айланишди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида, гол уришда эса “темирйўлчилар”нинг омади келди – Марат Бикмаев дарвозабон билан яккама-якка чиққан ҳолда нафақат ўхининг, жамоадошларининг, мавсумнинг, балки янги ном остидаги Суперлиганинг илк голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар фаолликни оширмоқчи бўлишди, бироқ кучли таркиб ҳамда халқаро ўйин тажрибаси барибир “Локомотив”га “ён босди”.

“Қизилқум” – “Локомотив” – 0:3 (0:1).

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А.Буров (Бухоро), Ф.Норсафаров (Қарши).

«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гриорги Квесиешвили, Нодирхон Камолов (Акмал Рустамов, 46), Дониёр Усмонов (Самандар Шодмонов, 46), Файзулло Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Миржалол Қосимов (Алишер Юсупов, 71), Неманья Йованович.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Чо Сук Жай, 84), Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов, 71), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Бобур Йўлдошев, 79), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

Голлар: М.Бикмаев (32), И.Алибоев (58), С.Мирзаев (90).

Огоҳлантиришлар:М.Қосимов (31), А.Рустамов (74) – С.Мирзаев (40).

Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент).

Комиссар: Л.Қўчқоров.

Ёшлар – 2:1 (Ҳ.Абдуалимов 24, 79 – И.Бикмайкин, 80)

Манба: pfl.uz

Leave a Reply