«Қўқон-1912» янги футболчиларни таништирди

Бугун Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида “Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда мураббийлар штаби, футболчилар ва кўплаб мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Клуб расмий сайти маълумотга кўра, клуб сафига янги келиб қўшилган Ўткир Юсупов, Музаффар Абдуллаев, Баҳодир Пардаев, Ғиёс Комилов, Игорь Таран, сербиялик легионерлар Милан Спремо ва Марко Милич кенг оммага расман таништирилди ҳамда уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply