Суперлига масаласи ҳал бўлгач, барчанинг эътибори аввалги Олий лига мақомини берувчи Про-лига жамоалари ва улар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг қуръасига қаратилганлиги рост. Про-лига иштирокчилари номини аниқлаш ҳам осон кечмади. Сабаби, мусобақада қатнашиш истагини билдирган жамоалар кўпчиликни ташкил этганди. Бироқ Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан тузилган Ишчи гуруҳ масалани обдон ўргангач, ЎзПФЛ ва унинг Регламентига жавоб бера олувчи жамоаларни аниқлади.
Эълон қилинган 16 та Про-лига жамоалари ҳамда аёллар ва футзал клублари ўртасида ўтказиладиган мамлакат чемпионатига 28 март, чорашанба куни, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида, соат 11.00да қуръа ташланади.
Қуръа ташлаш маросимига барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Манба: pfl.uz