«Қўқон-1912»: Янги футболчиларни таништириш маросими эртага ўтказилади

Янги мавсум олдидан жамоага янги қўшилган футболчи ва мураббийларни кенг жамоатчиликка таништириш маросими ўтказилиши урфга айланган.

«Қўқон-1912» жамоаси ҳам эртага, 26-феврал куни  жамоага қўшилган янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказади.

Маросимга барча спорт журналистлари ва жамоа мухлисларини таклиф қиламиз. Таништирув маросими Тошкентдаги «Ўзбекистон»  меҳмонхонасида, соат 18-00да бошланади.

Маросимдан тўлиқ видео репортаж жамоанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида кўрсатилади.

Манба: www.kokand1912.uz

Leave a Reply