Бундан бироз вақт олдин жамоамиз икки нафар футболчи билан шартнома имзолади.
Ушбу ҳафта бошида “Навбаҳор” сафига қўшилган сербиялик ҳужумчи Ненад Иньяц янги мавсумни Наманганда ўтказадиган бўлди.
1985 йилда туғилган ҳужумчи юртимизга келгунга қадар Арманистоннинг «Бананц» клуби шарафини ҳимоя қилаётганди.
Бундан ташқари 2017 йилги чемпионатни «Навбаҳор»да ўтказган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов билан бир йиллик шартнома имзоланди.
Аҳмедов жароҳат сабабли маълум вақт давомида машғулотларда қатнаша олмаётганди. Аҳмедов сафга қайтиб янги мавсумда ҳам “Навбаҳор”га ёрдам беради.
«Навбаҳор» ФК матбуот хизмати.
Манба: www.uff.uz