ОЧЛ: “Насаф” “Ал Васл”ни мағлубиятга учратди

Қаршида “Насаф” ОЧЛ доирасида БААнинг “Ал Васл” клубига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлим аслида тўп назорати бўйича мезбонларнинг устунлигида ўтди. Меҳмонларнинг Тохирининг чамаси 30 метрлардан тепган тўпини Санжар Қувватов қийинчилик билан қайтариб қолганини инобатга олмаганда, бошқа эсда қоларли вазиятлари бўлмади. Аксинча, майдон эгалари бир неча бор ҳисобни очиш имкониятига эга бўлдилар. Айниқса, бўлимнинг сўнгги дақиқаларида вазиятлар кетма-кет содир бўлаверди. Ҳисобни очиш эса барибир насиб этмади.

Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгаларининг устунлиги сезилиб турди. Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Игорь Голбан боши билан уриб, дарвоза тўрига туширгандан кейин меҳмонлар ўйинида асабийлашиш кўзга ташланди. Бир неча бор тўқнашувлар, тортишувлар ҳам бўлди. Якунда Рўзиқул Бердиев шогирдлари барибир ғалабани сақлаб қолдилар.

“Насаф” – “Ал Васл” (БАА) – 1:0

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 2-тур.

Ҳакамлар: Жиллет Жаред, Бичем Эшли, Раян Галлахер (барчаси Австралиядан).

“Насаф”: Санжар Қувватов, Одилжон Ҳамробеков, Игорь Голбан, Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Умарбек Эшмуродов, Азизжон Ғаниев, Ислом Кенжабоев (Ислом Рашидхонов, 55), Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Дониёр Нарзуллаев, 83), Бобур Абдухолиқов (Санжар Рашидов, 90+4).

 “Ал Васл”: Султон Абдулло Алментари, Абдулла Солих Алнақби, Абдулла Жассам Ҳамис, Салим Жума Алазизи, Али Ҳасан Салман (Халил Ҳамис, 65), Антони Касерис, Абдулла Али Алнаиби, Кайо Канедо (Ҳумаид Аббос Абдулла, 24), Роналдо Сезар Де Медирос, Ҳасан Муҳаммад Тохири (Али Солиҳ Амро, 46), Ҳазза Салим.

Гол: И.Голбан (54).

Огоҳлантиришлар: С.Раҳматов (18), У.Эшмуродов (64), И.Рашидхонов (90+4) –  Али Салмон (18), Абдулла Алнақби (64), Ҳумаид Аббос (70).

Назоратчи – Рустам Юсуф Мирзо (Саудия Арабистони).

Комиссар – Эрик Ву (Австралия).

Манба: pfl.uz

Leave a Reply