Бугун Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “Жомбой” стадионида “Динамо” ва “Шўртан” жамоалари синов-назорат ўйинида қатнашишди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Тажрибали футболчи Самандар Шодмонов “Оқ бўрилар” жамоасидан гол муаллифига айланди.
Учрашувда “Шўртан” жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
Биринчи бўлим – Элдор Адҳамов, Шербек Эшмуродов, Шаҳбоз Жўраев, Санжар Тўрақулов, Акром Баҳромов, Шамсиддин Сагдуллаев, Жаҳонгир Қурбонбоев, Самандар Шодмонов, Худоёр Сагдуллаев, Шокир Йўлдошев, Бекзод Сувонов.
Иккинчи бўлим – Асад Полвонов (Акмал Раҳимов, 70), Сардор Саъдуллаев, Нурали Падаров, Олим Каримов, Холмурод Холмуродов, Элёр Омонжонов, Ислом Шодмонов, Салоҳиддин Саноқулов, Маъруфхон Муродов, Ислом Бойсариев, Жасур Холтўраев.
“Оқ бўрилар” жамоасининг бош мураббийи ушбу учрашувда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириб кўрди. Шунингдек, йиғинга янги келган дарвозабон – Элдор Адҳамов (1996 йилда туғилган “Бунёдкор” аъзоси), Элёр Омонжонов (1997 йилда туғилган “Бунёдкор” аъзоси) ҳамда Салоҳиддин Саноқулов (Қашқадарё вилоят футбол Академияси тарбияланувчиси, 2002 йилда туғилган) каби футболчиларни ҳам синовдан ўтказди.
Жамоадан кетганлар тўғрисида тўхталганда, йиғиннинг дастлабки кунларида машғулотларда иштирок этган Лазиз Убайдуллаев ҳам “Шўртан”ни тарк этганлигини айтиб ўтиш жоиз.
“Шўртан” матбуот хизмати бўлими