Профессионал Футбол Лигаси 24 декабрь куни ортда қолаётган Йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди.
Йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган тантанали маросимда 2019 йилги мавсумда киритилган энг чиройли гол муаллифига ҳам махсус соврин топширилади. Ғолиб маросимда эълон қилинади.
Қуйида эътиборингизга Йилнинг энг чиройли голи бўлиш учун номзодларни ҳавола этамиз.
Достон Ибрагимов – (“Бухоро” – “Қизилқум” ўйинида)
Драган Черан – (“Пахтакор” – “Қизилқум” ўйинида)
Жамшид Искандеров – (АГМК – “Локомотив” ўйинида)
Драган Черан – (“Пахтакор” – “Локомотив” ўйинида)
Музаффар Музаффаров – (“Металлург” – “Навбаҳор» ўйинида)
Ойбек Қиличев – (“Андижон” – “Бухоро” ўйинида)
Шаҳзод Убайдуллаев – (“Динамо” – “Андижон” ўйинида)
Славко Лукич – (“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” ўйинида)
Дарко Станоевич – (“Сурхон” – “Сўғдиёна” ўйинида)
Сўровномада иштирок этинг. Сизнингча, Йилнинг энг чиройли голига қайси футболчи муаллифлик қилди? ПФЛ сайтида ўтказилаётган овоз беришда қатнашинг. Энг кўп овоз тўплайдиган гол муаллифи 24 декабрь куни Йилнинг энг чиройли голи учун бериладиган мукофотни қабул қилиб олади.
Манба:pfl.uz