27 ноябрь куни Coca-Cola Суперлигасида 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур турдан ўрин олган “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйин “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Биринчи даврада “Бунёдкор” стадиони тайёр бўлмагани учун “Пахтакор” учрашувни ўз майдонида қабул қилишга рози бўлган эди. Келишувга кўра, иккинчи учрашув ҳам “Пахтакор”да ўтиши керак эди. Бироқ “шерлар” муддатидан аввал чемпион бўлгани, шунингдек, айни вақтда “Бунёдкор” стадиони ўйинларга тайёр бўлганидан келиб чиқиб, юқоридаги қарорга келинди.
Манба:pfl.uz