АНОНС: “ОҚ БЎРИЛАР” ЖАМОАСИ УРГАНЧДА

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 27-тур учрашувини сафарда ўтказади.

Сергей Ковшов бошчилигидаги  Ғузорликлар бу сафар “Хоразм” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув 2019 йилнинг 6 ноябрь куни Урганч шаҳрининг “Ёшлик спорт аренаси” стадионида                 соат 15:00 да бошланади. Учрашувда “Хоразм” жамоаси футболчилари оқ – оқ – оқ либосда майдонга чиқишади. “Оқ бўрилар” эса тўлиқ кўк – кўк – кўк либосларда ҳаракат қилишади.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар, назоратчи ва камиссарлар билан танишинг:

Бош ҳакам: Аҳмад Эргашев.

Ёрдамчилар: Шерзод Камаров ва Сардор Ҳакимов.

Назоратчи: Рашит Айтеков.

Комиссар: Ойбек Юнусов .

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply