ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!!!

Бугун “Шўртан” ПФК техник директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Баҳодир Шаймардонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Кўп йиллардан буён жамоада фидокорона ва самарали  меҳнат қилиб келаётган Баҳодир Мирзаёрович, ўз вақтида “Оқ бўрилар” сафида тўп сурган ва Ғузор футбол шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Шу муносабат билан “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари, футболчилари ва кўп сонли мухлислари номидан Баҳодир Шаймардоновни ушбу қутлуғ кун билан самимий табриклаймиз. Унга соғлик, саломатлик, оилавий хотиржамлик, ишларига омад тилаймиз. Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин Баҳодир Шаймардонов!!!

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply