Бугун “Шўртан-Леди” аёллар жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ҳимоячиси Сабрина Октяброва ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Футболчимиз иккинчи даврадан буён жамоамиз сафида тўп тепиб, ютуқларимизга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Футболчимизни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Жамоамиз сафида кўп вақт тўп тепиб, юксак чўққиларни забт этишига тилакдошмиз.
Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси