Бугун, Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тур учрашувлари доирасида “Насаф” БААнинг “Ал Васл” жамоасини қабул қилади. Учрашувни Австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Васл” (БАА)
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 2-тур.
20 февраль. Қарши шаҳри, “Марказий” стадион.
Ҳакамлар: Жиллет Жаред, Бичем Эшли, Раян Галлахер (барчаси Австралиядан).
Захира ҳаками – Сивакорн Пу-Дон (Таиланд).
Назоратчи – Рустам Юсуф Мирзо (Саудия Арабистони).
Комиссар – Эрик Ву (Австралия).
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал Садд» ўз майдонида «Персеполис»ни қабул қилади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30га белгиланган.
Хабарингиз бор, биринчи турда «Насаф» Эронда «Персеполис»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди, “Ал Садд” эса «Ал Васл»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Манба: pfl.uz