Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сингапур меҳмони бўлади.
Бугун соат 11:00да терма жамоамиз делегацияси чартер рейс билан Сингапурга учиб кетишди. Улар орасида championat.asia сайти ходимлари Жасурбек Асланов ва Жаҳонгир Файзуллаев ҳам бор. Сайтимиз вакиллари терма жамоа лагеридан энг қайноқ хабарларни ўқувчиларимизга етказиб туришади.
Эслатиб ўтамиз, Сингапур – Ўзбекистон учрашуви 15 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланади.
Манба:сhampionat.asia