“Локомотив” жамоаси сафарда “Зоб Аҳан”га қарши тўп суриб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда “темирйўлчилар” ташаббусни ўз қўлларига олишганди, айниқса бўлимнинг сўнгги дақиқалари кетма-кет меҳмонлар ҳужумкорлигида ўтди, икки-уч бора хавфли вазиятлар ҳам юзага келди, бироқ уларни амалга оширишда аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев яхшигина вазиятлардан фойдала олишмади. Аксинча, мезбонлар фойдаланишди. Аввалига жаримадан тепилган тўпни Табризи боши билан уриб, ҳисобни очди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса яқиндагина майдонга тушган, “Локомотив”нинг кореялик легионери Чо Сук Жэ бурчакдан тепилган тўпни тўхтатаман дея, рақибига имконият яратиб берди, Хусайни эса бундай “марҳаматдан” унумли фойдалана билди.
«Зоб Аҳан» (Эрон) – «Локомотив» (Ўзбекистон) – 2:0.
Исфаҳон, Эрон. «Фуладшаҳр» стадиони
Ҳакамлар: Фу Минг, Хуо Веиминг, Ванг Дексин (барчаси Хитойдан)
«Зоб Аҳан»: Муҳаммад Рашид Мазаҳери, Милад Фахриддини (Саттари, 73), Ҳамид Буҳамдан, Холид Шафеи, Муҳаммад Нежадмаҳди, Қосим Хададифар (Маҳди Ражабзода, 79), Гасем Гвелсесиани, Сайид Муҳаммад Ризо Ҳусайни, Муртазо Табризи (Муҳаммадзода, 90), Кирос, Бахтиёр Раҳмони.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Санжар Шоаҳмедов, 76), Шерзод Каримов (Сардор Мирзаев, 67), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Чо Сук Жэ, 87).
Голлар: М.Табризи (47), М.Ризо Ҳусайни (90+2).
Огоҳлантиришлар: И.Алибоев (37), О.Зотеев (64).
Назоратчи – Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)
Комиссар – Анварул Ҳуқ (Бангладеш)
Манба: pfl.uz