АНОНС: БУ САФАРГИ МЕҲМОНИМИЗ – ФАРҒОНАЛИКЛАР

Мавсум якунланиб бормоқда. Жамоалар турнир жадвалида бор кучлари билан пешқадамликка интилишмоқда. Ана шундай жамоалардан бири навбатдаги турда Ғузорга ташриф буюрадиган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳисобланади. Бутун бир мавсумни ўртамиёна ўйинлари билан ўтказган Асад Дўрмонов шогирдлари сўнгги турларда кетма-кет муваффақиятга эришмоқда. Бу эса уларнинг турнир жадвалидаги мавқеини анча яхшиланишига сабаб бўлди.

Бундан аввалги 23-турда “Истиқлол” билан қайд этилган жанговор дуранг ва “Нефтчи”нинг турнир жадвалидаги ўрни ҳамда тўплаган очколари ҳам буни исботлаб турибди.

Шундан келиб чиқан ҳолда пешкадамлик учун воҳа ҳамда водий жамоалари ўртасидаги ҳар бир туқнашув кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда ўтиши шубҳасиз.

Каналимизни кузатиб бораётган ва “Шўртан” қайси рақиб жамоа билан қаерда учрашув ўтказишидан қатъий назар биз билан мухлислик қиладиган барча Ғузорлик футболсеварларни ушбу баҳсга таклиф қиламиз. Мазкур учрашув 2019 йилнинг 13 октябрь куни Ғузорнинг “Марказий” стадионида соат 16:00 да бошланади. Учрашувда “Шўртан” жамоаси оқ – оқ – оқ либосда майдонга чиқади. “Нефтчи” эса тўлиқ яшил – яшил – яшил либосда ҳаракат қилади.

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply