Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 22-тур учрашувини сафарда ўтказади.
Сергей Ковшов бошчилигидаги Ғузорликлар бу сафар Тошкентнинг “Оқ тепа” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув 2019 йилнинг 30 сентябрь куни Тошкентнинг шаҳрининг, “Оқ тепа” стадионида соат 15:45 да бошланади. Учрашувда Тошкентликлар қизил – қизил – қизил либосда майдонга чиқишади. “Оқ бўрилар” эса тўлиқ кўк – кўк – кўк либосларда ҳаракат қилишади.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.