Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган мини-футбол бўйича Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Махсус футбол мактаб-интернатлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари Наманган вилоятида ўз якунига етди. Бундан бир ой аввал мазкур мусобақанинг тўртта – 11, 13, 16 ва 17 ёшлилар гуруҳларида мусобақалар бўлиб ўтгани ва ғолиблар аниқланганини ёзган эдик. Куни кеча қолган гуруҳдаги баҳслар ҳам якунланди. Эътиборингизга барча гуруҳларнинг финали ва унда қайд этилган натижаларни ҳавола эътамиз.
Мусобақалар Наманган шаҳридаги “Баркамол Авлод”, “Паҳлавон”, НОЗСК, “Навбаҳор Умид”, “Ёшлик спорт” мажмуаларида бўлиб ўган мусобақаларда қуйидаги жамоалар финалда ғалаба қозонди:
“Навбаҳор” – “Косонсой” 4:3 (11 ёшлилар)
“Баркамол” – “Навбаҳор” 2:2. Пенальти 2:3 (12 ёшлилар)
“Наманган” – “Баркамол” 2:3 (13 ёшлилар)
“Баркамол” – “Навбаҳор” 5:3 (14 ёшлилар)
НОЗСК – “Навбаҳор” 3:2 (15 ёшлилар)
“Наманган” – “Чортоқ” 1:3 (16 ёшлилар)
“Навбаҳор” – “Косонсой” 2:3 (17 ёшлилар)
Манба: pfl.uz