“Шўртан” жамоасининг моҳир, иқтидорли ҳужумчиси Жасуржон Холтўраев бугун ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Футболчимиз бугун 22 ёшни қарши олди.
Қаҳрамон йигитимизни бугунги туғилган куни муносабати билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда “Оқ бўрилар”нинг кўп сонли мухлислари номидан ҳам қизғин табриклаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.
Тажрибали тўпураримиз “Шўртан” жамоасининг ютуқларига, Суперлигага чиқиш йўлидаги ҳаракатларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилак билдириб қоламиз.
Жасуржон, туғилган кун муборак бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси ва матбуот бўлими.