Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари доирасидаги 20-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Урганчнинг “Хоразм ” жамоасини ўз майдонида қабул қилишади.
Ўйин 2019 йилнинг 18 сентябрь куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 17:00 да бошланади.
Сергей Ковшов шогирдлари бундан аввалги турда вилоят “дербиси”да “Машъал” жамоасидан мағлубиятга учраганидан сўнг, турнир жадвалида тўплар нисбати бўйича 2-ўринда қолди. Мавсумни кўнгилдагидек ўтказаётган меҳмонлар жамоаси ҳам Биринчиликда кучлилар сафида боришмоқда. Кўриб турганингиздек ҳали пешқадамлик учун кураш давом этмоқда. Шу боис “Оқ бўрилар”нинг мухлислари “Хоразм” билан бўлажак учрашувдан ижобий натижа кутишмоқда.
Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосларда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – кўк – кўк – кўк, “Хоразм” – оқ – оқ – оқ.
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:
Бош ҳакам: Элёр Турсунов.
Ёрдамчилар: Фаррух Йўлдошев ва Шерзод Аъзамов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими