АНОНС: “ОҚ БЎРИЛАР” УРГАНЧ ЖАМОАСИ БИЛАН ТЎҚНАШАДИ.

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 20-тур учрашувида “Хоразм” билан ўзаро куч синашади.

Сергей Ковшов бошчилигидаги  Ғузорликлар бу сафар Урганчнинг “Хоразм” жамоасини меҳмон қилишади. Мазкур учрашув 2019 йилнинг  18 сентябрь куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 17:00да бошланади. Футбол мухлисларини ушбу қизиқарли учрашувга таклиф қиламиз.

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply