Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари доирасидаги 19-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда Қашқадарёнинг икки кучли жамоаси ўзаро биринчилик учун учинчи бор рўбарў келишади. Вилоят “дерби”сининг бу сафарги учрашувида “Шўртан” жамоаси “Машъал”нинг меҳмони бўлади.
Ўйин 2019 йил 11 сентябрь куни Муборак шаҳрининг “Баҳром Вафоев” номли марказий ўйингоҳида соат 17:00 да бошланади.
Сергей Ковшов шогирдлари бундан аввалги турда Самарқанднинг “Шердор” жамоасини йирик ҳисоб билан мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида 3-ўриндан 2-ўринга кўтарилиб олди. Шундай бўлса-да, ҳали якка пешқадамлик учун кураш давом этмоқда. Шу боис “Оқ бўрилар”нинг мухлислари “Машъал” билан бўлажак учрашувдан ижобий натижа кутишмоқда.
Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади: “Машъал” – кўк – кўк – кўк, “Шўртан” – оқ – оқ – оқ .
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.
Ёрдамчилар: Руслан Серазитдинов ва Тимур Галеев.
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Алишер Файзиев.
Захира ҳаками: Зуфар Элибоев.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.