Жонли эфирда Coca-Cola Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогининг ярим финал босқичига қуръа ташланади

Хабарингиз бор, 14 август куни Ўзбекистон лига кубогида, 21-22 август кунлари эса Coca-Cоlа Ўзбекистон кубогида 1/4 финал босқич учрашувлари бўлиб ўтди ва ярим финалчилар аниқланди.

Бугун ҳар икки мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим соат 15:30 дан бошлаб «Спорт» телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади.

Маълумот учун, Coca-Cola Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига АГМК, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари, Лига кубоги ярим финал босқичига эса “Қўқон-1912”, “Динамо”, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари чиқишган.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply