АНОНС: ПЕШҚАДАМЛИК УЧУН КУРАШ ДАВОМ ЭТАДИ.

Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари доирасидаги 18-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Самарқанднинг “Шердор ” жамоасини ўз майдонида қабул қилишади.

Ўйин 2019 йилнинг 4 сентябрь куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Сергей Ковшов шогирдлари бундан аввалги турда Фарғонада “Нефтчи”га мағлубиятга учраганидан сўнг, турнир жадвалида 1-ўриндан 3-ўринга тушиб кетишди. Шундай бўлса-да, хали якка пешқадамлик учун кураш давом этмоқда. Шу боис “Оқ бўрилар”нинг мухлислари “Шердор” билан бўлажак учрашувдан ижобий натижа кутишмоқда.

Жамоалар майдонда  қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – оқ – оқ – оқ , “Шердор” – кўк – кўк – кўк.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:

Бош ҳакам: Исхоқ Ибрагимов.

Ёрдамчилар: Жалғасбай Сарсенов ва Бектурсин Канназаров

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Эркин Бахтиёров

Захира ҳаками:Артём Калинин.

 

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply