АНОНС: 16-ТУР “ШЎРТАН” (Ғузор) – “ИФТИХОР” (Олтиариқ). 25 август (якшанба) 18:00. Ғузор “Марказий” стадиони.

Ҳурматли футбол мухлислари, Ғузорликлар ва шаҳримиз меҳмонлари. Барчангизни Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари 16-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Ўйин 2019 йилнинг 25 август куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 18:00 да бошланади.  Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади:

“Шўртан” – Оқ – Оқ – Оқ, “Ифтихор” – Қора – Қора – Қора.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ПРО-Лига “А” гуруҳи иштирокчилари 2019 йилнинг 5 июнь куни 9 турда  ўзаро куч синашишган ва “ИФТИХОР” – “ШЎРТАН” 0:8 ҳисоби қайд этилган. Чемпионат давомидаги бу жамоаларнинг кейинги барча ўйинлари тақвими билан танишинг:

25 август 2019 йил. “ШЎРТАН” – “ИФТИХОР”

6 октябрь 2019 йил “ИФТИХОР” – “ШЎРТАН”

Иккинчи давранинг 2-учрашуви t.me/shurtanpfc расмий каналимизда тўғридан тўғри онлайн тарзда олиб борилади. Каналимизни кузатиб боринг, воқеалар ривожи билан бирга бўлинг.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Leave a Reply