Бугун Наманган шаҳрида Аёллар футболи бўйича Суперлига баҳсларининг 2-босқич 9-16 ўринлар учун ўйинлар бошланди. Аввал хабар берганимиздек, биринчи учрашувда қизларимиз “Нефтчи-W”га қарши куч синашишлари керак эди. Лекин Фарғоналиклар номаълум сабабларга кўра, Наманган шахрига етиб келишмади. Натижада, “Шўртан – Леди”га 3:0 техник ғалаба ёзилди. Рақиб жамоа ҳисобига эса техник мағлубият 0:3 қайд этилди.
Шу боис, бош мураббий Одилжон Аҳмедов шогирдлари 2-босқич ўйинларини ғалаба билан бошлашди.
Эртага соат 10:00 Навбахор- 2 стадионида “Шўртан – Леди” қизлари “АГМК-W-2” жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
Жамоалар қуйидаги рангли либосларда майдонга тушишади: “Шўртан – Леди”- кўк, “АГМК-W-2”- оқ
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати. @shurtanpfc