БИР ЎЙИН ТАРИХИ (УЧИНЧИ МАҚОЛА)

“ҒУЗОР РЕКОРДЛАР ШАҲРИ”
(ёхуд “Оқ бўрилар” жамоасининг Халқаро мусобақадаги илк ғалабаси)

Хабарингиз бор, “Оқ бўрилар” жамоаси матбуот бўлими хизмати ходимлари “Championat.asia” сайти билан ҳамкорликда мухлисларга “Бир ўйин тарихи” рукни остида ғузорликларнинг яқин ўтмишидан гувоҳлик берувчи энг сара мақолаларни фото суратлар билан бериб бормоқда.
Бугун навбат учинчи мақолага келди. Ўз тарихида илк бор Халқаро мусобақа – Осиё Футбол Конфедерацияси Кубогида иштирок этган “Шўртан” жамоаси 2011 йилнинг 15 март санасида, Ғузорда биринчи ўйинини ўтказди. Баҳсда тўлиқ устунликка эга бўлган “Оқ бўрилар” жамоаси йирик – 7:2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу севимли жамоамизнинг Халқаро мусобақада ўз уйида ўтказган биринчи ўйини, илк ва тарихий ғалабаси эди.
Учрашувдан сўнг, Осиё Футбол Конфедерациясининг расмий веб-сайтида “Бунёдкор” (Тошкент) жамоасининг бугунги кундаги Бош директори лавозимида фаолият олиб бораётган Улуғбек Мирзаев муаллифлигида “Ғузор – рекордлар шаҳри”, деб номланган тарихий мақола чоп этилди ва унда Ўзбекистоннинг “Шўртан” жамоаси турнирда ўз рақибидан йирик ҳисобда ғалаба қозонганлиги эътироф этилди. Бу бизнинг жамоамиз учун юксак баҳо эди.

ОФК КУБОГИ-2011. “В” ГУРУҲИ. 2-ТУР
“Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) – “Ал-Сақр” (Тоиз, Яман) – 7:2. Ғузор “Марказий” стадион. 6 225 томошабин. 15 март, соат 16:30.
Ҳакамлар: Р.Холов, С.Шоймардонов, Д.Назипов. Захирадаги: Р.Ишматов (ҳаммаси Тожикистон).
“Шўртан”: 30.Александр Корнейчук, 2.Ярослав Крушельницкий, 20.Тимур Султонов, 15.Вадим Афонин, 17.Вячеслав Понамарёв (Аваз Агалиев, 67),
33.Урош Миласавлевич, 11. Илнур Хазигалиев (Жавадулло Ибрагимов, 64), 19.Александр Мерзляков, 5.Предраг Вуйович (Лазиз Убайдуллаев, 73), 10.Шаҳбоз Эркинов, 9.Игорь Таран.
Бош мураббий: Эдгар Гесс.
“Ал-Сақр”: 1.Гаем Носир (Зиёд Муҳаммад, 59), 4.Холид Ал Тахеш, 13.Сами Муҳаммад, 20.Шукри Рами, 33.Муҳаммад Файсал, 18.П.Ндомбе, 5.Мурод Нагате (Зоҳир Али, 84), 22.Холид Абдуллоҳ, 15.Тамер Муҳаммад (Аднан Али, 58), 8.Галал Абдуллоҳ, 17.Й.Абай.
Бош мураббий: Иброҳим Юсуф
Голлар: Вадим Афонин (42, 56), Предраг Вуйович (49), Шаҳбоз Эркинов (52, 65), Игорь Таран (77), Лазиз Убайдуллаев (80) – Мурод Нагате (68), П.Ндомбе (90+2).
Огоҳлантиришлар: Л.Убайдуллаев (84) – Шукри Рами (21).
Клуб матбуот хизмати томонидан тарихга муҳрланган ўша ўйин давомидаги қизиқарли ҳолатлардан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. “Оқ бўрилар” жамоасининг яқин ўтмишдаги тарихига бир назар ташланг, кўринг, завқланинг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг.
Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” жамоамизнинг тарихий ўйинлари ва фото лавҳаларини доимий равишда бериб боришга ҳаракат қиламиз. Каналимизни кузатинг, биздан узоқлашманг.
Электрон почтамиз: shurtan1994@mail.ru
Расмий телеграмм каналимиз: t.me/shurtanpfc

Фото архив

Мухлислар ўйин бошланишини интизорлик билан кутиб турибди.

Шўртан-Ал Сақр. Жамоалар чиқиб келишяпти

Жамоалар майдон марказида саф тортишди.

Танишинг бу Ал-Сақр жамоаси

Бу эса Шўртан жамоаси

Жамоа сардорлари ва ҳакамлар гуруҳи.

Бош ҳакам: Р.Холов. Ёрдамчи хакамлар С.Шоймардонов, Д.Назипов. Заҳира хаками: Р.Ишматов.

Оқ бўриларнинг 2011 йилдаги таркиби

Ўйин бошланди. Тўп билан Вадим Афонин.

Вячислав Понамарёв тўп билан рақиб ҳимоячисини алдаб ўтяпти.

Ўйин қоидаси бузилди.

Бурчак зарбаси. Ал-Сақр дарвозаси олдида хавфли вазият.

Жамоа сардори Игорь Таран рақиб ҳимоячиларига қарши курашяпти.

Бош ҳакам Рустам Холов воқиялар ривожини кўзатмоқда.

Игорь Таран хавфли зарбаси

Гол ва гол завқини нишонлаш.

 

 

Leave a Reply