“ШЎРТАН” КЎРИГИДА ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР БОР

Иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўраётган Ғўзорликлар таркибида ёзги ўқув-йигин машғулотлари ва синов назорат учрашувларида бир нечта янги футболчилар иштирок этишди.

Мураббийлар гуруҳи таркибни кучайтириш мақсадида тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланишни режалаштиришган. Аваз Агалиев (“Динамо” Самарқанд), Лазиз Убайдуллаев  (“Хоразм” Урганч ),  Аҳрор Ўктамов ( “Раш-Милк”  Шаҳрихон) ва Элбек Равшанов (“Нурафшон” Тошкент вилояти) шулар жумласидандир. Ҳозирча айнан ушбу футболчилар мураббийлар талабига тўғри келмоқда. Лекин ҳали шартнома тузиш борасида томонлар ўртасида жиддий музокаралар ўтказилгани йўқ.

Шу кунларда бу масалага  ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот ҳизмати

Leave a Reply