“Шўртан” жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Нурали Падаров бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Нурали бугун 23 ёшни қарши олди. Нурали бир неча йиллардан бери “Оқ бўрилар” жамоасида маҳорат билан тўп суриб келади.
Сафарда “Оқ тепа” жамоаси билан ўйинда оёғидан жароҳат олиб, бир неча турларни қолдиришга мажбур бўлди. Ўз навбатида Нурали Падаровни тезроқ соғайиб, “Шўртан” жамоаси сафига қўшилини тилаб қоламиз.
Футболчимизни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда мухлислари номидан қизғин табриклаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.
“Шўртан” жамоасининг ютуқларига эса муносиб ҳиссасини қўшишига, тилак билдириб қоламиз.
Нурали, туғилган кун муборак бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси ва матбуот хизмати.