22 июль куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ва Лига Кубоги 1/4 финалига қуръа ташланади

Coca Cola Ўзбекистон кубогида учинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, 1/8 финал иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор. Шунингдек, Лига Кубогида ҳам чорак финал иштирокчилари аниқ.

Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финалига ҳамда Лига кубогининг 1/4 финалига қуръа ташлаш маросимлари 22 июль — душанба куни бўлиб ўтади. Қуръа маросими соат 19:00дан бошлаб «Спорт» канали орқали жонли тарзда олиб берилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply