Ўзбекистон Лига Кубоги-2019 мусобақасининг гуруҳ доирасидаги сўнги учрашувидан кейин “Оқ бўрилар” жамоаси йигитлари 6 -16 июлгача ёзги таътилга чиқишди. Танаффусдан кейин “Шўртан” жамоамиз иккинчи даврага шу йилнинг 16-21 июль кунлари пойтахтда тайёргарлик машғулотларини олиб боришади. Жамоамиз ўзи учун қароргоҳ сифатида Тошкентдаги “Мумтоз Чилонзор” меҳмонхонасини танлади.
Бош мураббий Сергей Ковшов ўз шогирдлари билан йиғин давомида 17 июль куни “Оқ тепа” тиббиёт масканида тиббий кўрикдан ўтишади.
Бевосита йиғинга тўхталадиган бўлсак, машғулотлар билан биргаликда “Оқ бўрилар” жамоаси футболчиларининг жисмоний тактик фаолиятини кучайтириш ва ўйин амалиёти малакасини ошириш мақсадида бир нечта назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режадан ўрин олган. Бу орқали мураббийлар гуруҳи таркибда шуғулланаётган футболчилар имкониятларини янада чуқурроқ билиб олишни ва ўйланган тактик схемага мослаштиришни мақсад қилишган.
“Шўртан”нинг синов-назорат учрашувларидаги рақиблари деярли маълум. Булар Суперлига вакиллари “Қўқон-1912” (18 июль), “Локомотив” (20 июль) ва “Сўғдиёна” (21 июль).
Йиғин ҳақида навбатдаги маълумотларни бериб боришда давом этамиз. Каналимиздан узоқлашманг.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати. @shurtanpfc