Coca Cola Ўзбекистон Кубоги -2019 учинчи босқич учрашуви. “Шўртан” (Ғузор) ҳамда “Машъал” (Муборак) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ғузор “Марказий” стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Coca Cola Ўзбекистон Кубоги -2019 учинчи босқич учрашуви бўлиб ўтади. “Шўртан” (Ғузор) ҳамда “Машъал” (Муборак) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.

Бош ҳакам:Шерзод Қосимов.
Ёрдамчилар: Ферув Достонов ва Маҳмуд Турдиев.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов. Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Захира ҳаками: Наим Қосимов.

Жамоалар таркиби билан ҳам таништириб ўтамиз.

“Шўртан”: 1.Ботир Насиров, 7.Олимжон Каримов, 11.Жасур Холтўраев, 14.Акром Баҳромов, 17.Юсуф Бўриев, 18.Самандар Шодмонов (С), 19.Шербек Эшмуродов, 20.Шаҳзод Хурсанов, 22.Фарход Номозов, 24.Ислом Шодмонов, 29.Мирмухсин Сатторов.
Захирадагилар: 1.Акмал Раҳимов, 3.Хасанбой Эргашев, 6. Холмурод Холмуродов, 15.Алвеш Муродуллаев, 21. Ислом Бойсариев, 23.Оғабек Эркинов, 28. Шерзод Темиров.

Бош мураббий: Сергей Ковшов.

“Машъал”: 35.Достон Тўхтабоев, 6.Жонибек Мирзақулов, 7.Турсунмурод Ҳамдамов, 8. Аҳроржон Иноятов (C), 15. Муҳаммад Алиқулов, 18. Ойбек Жўраев, 20. Зоир Турсунов, 21. Маъруф Жумаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23.Шокир Йўлдошев, 55. Элбек Отақулов,
Захира: 1.Раҳимжон Абдуқодиров, 2.Зафарбек Акрамов, 9.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 11.Мўмин Мелиев, 17.Санжар Зокиров, 25. Дониёр Умаров, 45.Самандар Шукуриллаев, 66.Жаҳонгир Қурбонбоев, 90. Асадбек Жўрақулов

Бош мураббий: А.Алиқулов

Ҳар иккала жамоа футболчилари айни пайтда майдонда чигал ёзди машқларини бажаришмоқда.

Бугунги учрашувда “Шўртан” оқ, “Машъал” жамоаси эса кўк либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Муҳлислар жамоаларни кутишяпти.

Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар.

Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.

Ҳакам ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

1′ Жамоалар Бир-бирини текширишяпти. Бир оз ташаббус меҳмонлар томонида бўлмоқда.

Дастлабки бурчак забасини 23.Шокир Юлдошев амалга оширди, лекин ноаниқ…..Хисоб очилгани йўк.

Гоооол…

4′ Ислом Шодмонов ҳисобни очди 1:0

Гол.

5′ 21. Маъруф Жумаев ҳисобни тенглаштирди.

Ҳисоб 1:1

8′ Ўйин тенг куч билан утмоқда.

10′ Хавфли вазият 24.Ислом Шодмонов ташлаб берган тўпни 18.Самандар Шадмонов вазиятдан унимли фойдалана олмади

Ҳисоб 1:1

14`бурчак забасини 21.Маъруф Жумаев амалга оширди, лекин ноаниқ…

Ҳисоб 1:1

18` “Шўртан” ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда

Гоооооол….

18` Хавфли вазият уткир бурчакдан Самандар Шодмонов ҳисобни 2:1 оширди

22′ Бурчак забасини Самандар Шодмонов амалга оширди, лекин хечким ёрдам бермади ноаниқ…..

Ҳисоб 2:1

Ўйинда бир оз тўхталиш. Хаво харорати жуда иссиқ бўлганлаги сабабли жамоалар чанқоқларини бостиришмоқда

26′ Бурчак забасини 23. Юлдошев амалга оширди, у ташлаб берган тўпни 8.Ахрор боши билан дарвоза томон юналтирди.

Ноаниқ дарвозабон ушлаб қолди.

Ҳисоб 2:1

66′ «Машъал» жамаосида ўзгариш

6.Мирзақулов ўрнига 66.Қурбонбоев майдонга тушди

Гоол

35′ 18.Ойбек Жўраев ҳисобни тенглаштирди 2:2

39′ Иккала жамоа ҳам ташаббусни бергиси йўқ. Ўйин қизғин тарзда ўтмоқда.

Гоооол

39′ 14.Акром Бахромов ҳисоб 3:2 оширди.

43′ Гол…..

15.Мухаммадали Алиқулов ҳисобни тенглаштирди.

Ҳисоб 3:3

Биринчи бўлимга +2 қушилди

45′ +1 Огохлантириш 15.Мухаммадали Алиқулов қуполиги учун

Жарима.

Чамаси 6 мертдан 22.Фарход Номозов амалга оширди лекин ноаниқ.

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб 3:3

Иккинчи бўлим бошланди

46′ Ўйин сурати биричи бўлимникидай давом этмоқда.

Жарима

50′ 15.Алиқулов амалга оширди лекин ноаниқ

Жамоадошларини вазиятдан фойдалана олишмади. Дарвоза посбони қули билан ушлаб қолди

Ҳисоб 3:3

55′ Пинальти….

11 метрлик жаримани

11.Муминжон Мейлиев амалга оширди.

Гол . Ҳисоб 3:4

57 ′ «Шўртан» жамоасида ўзгариш

11. Холтўраев ўрнига 21. Бойсариев майдонга тушди

59 ′ «Шўртан» жамоасида яна ўзгариш

29. Мирмухсин ўрнига 3.Хасанбой Эргашев майдонга тушди

62′ “Шўртан” мураббийлари ўйиндаги вазиятни ўзгартириш учун майдонга янги кучларни ташлади

69`Ўйин тенг курашлар остида ўтяпти. Иккала жамоа хам ташаббусни бергиси йўқ. Ўйин қизғин тарзда ўтмоқда.

75`Ўйинда бир оз тухталиш.

«Машъал» футболчисига тиббий ёрдам курсатилди.

81` Хавфли вазият 11. Мўминжон Мейлиев бирга-бир вазиятда тепган тўпни

Дарвоза устунидан утиб кетди.

83′ Ўйин асабий тарзда ўтмоқда. Икки жамоа хам бор кучлари билан харакат қилишяпти.

Ҳисоб 3:4

86′ «Машъал» жамоасида ўзгариш

7. Хамдамов ўрнига 17.Санжарбек Зокиров майдонга тушди.

Иккинчи бўлимга +2 дақиқа қушиб берди

90′+2 Пенальти

11 метрли жаримани 22.Сирожиддин тепди.

Гол

Ҳисоб 3:5

Ўйин 3:5 ҳисоб билан тугади.

 

 

Leave a Reply