Келишувга асосан ФИФА ҳамда ОФК мутахассислари юртимизга ташриф буюришади.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, футболни ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш борасида хорижлик мутахассисларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА ҳамда ОФК президентлари билан учрашув чоғида малакали мутахассисларни юртимизга жалб қилиш ва уларнинг маслаҳатлари асосида ишларни тўғри йўлга қўйиш борасида келишувга эришганди.
Ана шу келишувга асосан ФИФА ҳамда ОФК мутахассислари юртимизга ташриф буюришади. Дастлаб, 22 февраль куни ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний Тошкентга келади. У ФИФАнинг FORWARD лойиҳаси бўйича ЎФА ходимлари билан иш олиб боради. Шунингдек, Эссам Ал-Суҳиббаний ЎФАнинг молия бўлими фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашади.
Бажарилган ишларни таҳлил қилиб, янги лойиҳалар бўйича тегишли кўрсатмалар беради, Техник бўлимнинг муаммолари, уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашади.
Бундан ташқари, шу йилнинг 2 март куни ОФКнинг Футбол майдонлари қурилиши бўйича юқори малакали мутахасиси Пун Йоук Йенг юртимизга келади. У ОФК томонидан ажратилган маблағ асосида “Чиғатой” спорт базасида қуриладиган сунъий қопламали стадионнинг қурилиш ишлари билан танишади. Қурилиш ишлари бўйича ўзининг амалий маслаҳаларини бериб ўтади
Манба: www.the-uff.com