Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи иштирокчилари айни пайтда ёзги таътилга чиқишди. Лекин севимли “Шўртан” жамоамиз ҳали мусобақаларни давом эттирмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ташкил этилган янги турнир – Лига Кубогида “Оқ бўрилар” жамоаси ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Биринчи турда ғузорликлар 1 июнь куни ўз майдонларида Суперлига вакили “Сўғдиёна”ни қабул қилишди. Жиззахликлар билан ўтган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Мана энди навбат 2-тур учрашувларига ҳам етиб келди. 3 июль куни Сергей Ковшов шогирдлари Термиз шаҳрида “Сурхон” меҳмони бўлишади.
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи, назоратчи ва комиссар билан таништирамиз:
Ўзбекистон Лига Кубоги гуруҳ босқичи.
2-тур учрашуви. 3июль (чоршанба)
“Сурхон” – “Шўртан”. Термиз “Алпомиш” стадиони.
Бошланиши соат – 18:00.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Маҳмуд Турдиев, Аваз Абдуллаев.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Жамоалар қуйидаги рангли либосларда майдонга тушишади:
“Сурхон” – кўк, кўк ва кўк.
“Шўртан” – оқ, оқ ва оқ.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати