Coca Cola Суперлигада 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасидаги барча учрашувларда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ташкил этилди.
Қайд этиш жоиз, 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни саналади. Ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш, барчани огоҳликка чорлаш ҳамда спорт билан ошно тутинишини тарғиб этиш мақсадида учрашувлар пайти стадион таблоларида махсус видеороликлар намойиш этилиб, жамоа аъзолари соғлом турмуш тарзига чорловчи махсус баннерлар олдида суратга тушишди.
Манба:pfl.uz