“Зирабулоқ” — “Ғиждувон” учрашуви 24 июнь куни бўлиб ўтади

23 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 11-тур доирасидан ўрин олган баҳсларни ўтказишади.

Тур доирасидан ўрин олган “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” баҳси ҳам аслида 23 июнь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида шу куни вилоят миқиёсидаги муҳим байрам тадбири бўлиб ўтиши муносабати билан “Зирабулоқ” клуби мазкур ўйинни бир кун кейин ўтказишни сўради. “Ғиждувон” клуби ҳам бунга розилик бергани боис ўйин 24 июнь санасига кўчирилди.

 18:00 ЗИРАБУЛОҚ – ҒИЖДУВОН

Ҳакамлар: А. Асимов, Д. Жуманиёзов, Д. Искандеров

Назоратчи: Р. Давлетмуродов

Комиссар: А. Файзиев

Манба:pfl.uz

Leave a Reply