Coca Cola Ўзбекистон кубогида эртадан учинчи босқич ўйинлари старт олади.
Мазкур босқичда қуръа натижаларига кўра, “Бунёдкор” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
“Қалдирғочлар” жамоаси ушбу ўйинни ТТЙМИ стадионида ўтказадиган бўлди. Coca Cola Ўзбекистон кубогида учрашувлар битта ўйиндан иборат бўлгани сабаб ва ўйиннинг пенальтилар сериясига қадар давом этиш эҳтимоли бор экани боис, шунингдек, ТТЙМИ стадионида ёритиш тизими талабларга тўла жавоб бермаслиги инобатга олинган ҳолда эртанги баҳс аввалдан белгилаганидек соат 18:00 да эмас, балки 17:40 да бошланади.
Ўзбекистон Кубоги / 3-босқич
19 июнь, чоршанба
17:40 “БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ”
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Авазбек Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Аҳмад Эргашев.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Манба:pfl.uz