БИРИНЧИ БОСҚИЧНИНГ СЎНГИ УЧРАШУВИ:“ШЎРТАН-ЛЕДИ” ЎЗ УЙИДА “ДИНАМО-W”НИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ.

Бугун  Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон ХХV чемпионати Суперлига “Ғарб” гуруҳида биринчи босқичнинг сўнги 14-тур доирасидан ўрин олган учрашувида Ғузорлик қизлар Самарқандлик  дугоналарини қабул қилишади. Барчани ушбу баҳсга  таклиф қиламиз.

Хабарингиз бор, бундан олдинги  мухим учрашувда Одилжон Аҳмедов шогирдлари “АГМК-W” жамоасига  0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосларда ҳаракат қилишади: “Шўртан Леди” – кўк  “Динамо-W” – қизил, кўк, кўк.

Мазкур ўйин 2019 йилнинг 25 июнь куни Ғузор шаҳрининг “Болалар ва  ўсмирлар”  спорт мажмуаси ўйингоҳида соат 18:00 да бошланади.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: И.Ильин. Ёрдамчи ҳакамлар: Х. Эркинова, Р. Юсупова. Назоратчи: В. Шашков

Захирадаги: З. Элибоев

 

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply