Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 11-тур учрашувини сафарда ўтказади.
Сергей Ковшов бошчилигидаги Ғузорликлар бу сафар Самарқанднинг “Шердор” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув 2019 йилнинг 22 июнь куни Самарқанд шаҳрининг “Динамо” марказий стадионида соат 18:00да бошланади. Учрашувда Самарқандликлар кўк либосда майдонга чиқишади. “Оқ бўрилар” эса тўлиқ оқ либосларда ҳаракат қилишади.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.